
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" ва "Насаф" ўртасидаги беллашувида "аждарлар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Ҳусайн Норчаев ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқага келиб Ойбек Бозоров ҳисобни 2 тага етказиб қўйди. Шу билан бирга, 70-дақиқада Шароф Муҳитдинов ҳисобни йириклаштириб қўйган бўлишига қарамасдан, 10 дақиқа ўтиб Сирожиддин Қўзиев пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда, ҳисобни қисқартирди. Бундан ташқари, ўйиннинг 86-дақиқасида Муҳитдинов дублни расмийлаштириб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
“Шўртан” — “Насаф” 1:4
Голлар: Ҳусайн Норчаев 5 0:1, Ойбек Бозоров 26, 0:2, Шароф Муҳитдинов 70, 0:3, Сирожиддин Қўзиев (пенальти) 80, 1:3, Шароф Муҳитдинов 86, 1:4
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар