date 09:56 / 07.04.2025
views 13 841

Абдуқодир Ҳусановни ўйнатмаган Гвардиола мухлислар ғазабига учради!

Абдуқодир Ҳусановни ўйнатмаган Гвардиола мухлислар ғазабига учради!
Алмаштириб бўлмайдиган Ҳусанов нега майдонга туширилмаяпти?

Англия Премьер-лигасининг марказий учрашувларидан бири – Манчестер дербисида футбол жамоатчилиги диққат марказида яна бир ном бор эди – Абдуқодир Ҳусанов. Бироқ, 21 ёшли марказий ҳимоячи кетма-кет иккинчи марта “Манчестер Сити”нинг учрашувида захирада қолди.

Аввалги турда “Лестер”га қарши ўтказилган баҳс қайдномасига ҳам киритилмаган ўзбекистонлик легионер, бу гал “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинда ҳам асосий таркибдан ўрин олмади.

Гвардиоланинг танлови мухлисларни ғазаблантирди

Ўзига хос услуби ва доимо кутилмаган қарорлари билан танилган Хосеп Гвардиоланинг бу қарори футбол ишқибозлари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, “Манчестер Сити”нинг турли мамлакатлардаги фанатлари ижтимоий тармоқларда Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга туширилмаётганидан норозилик билдиришмоқда.

Jacob Muriungi:
“Ҳусанов ўйинни бошланғич таркибда бошлаши керак эди. У ишончли ва жуда яхши ҳимоячи!”

Base Camara:
“Ҳусанов Пепга нима қилди? Абдуқодир турганда Нуньешни тушириш – жиноят!”

Tafadzwa Chigogo:
“Орқа чизиқда позицияни тўғри танлай оладиган Ҳусанов керак.”

Kennedy Jeremiah Mwansa:
“Доку, Нико, Рейс, Савиньо, Ҳусанов ва МакЭти бошланғичда бўлиши керак. Бернарду, Гюндоған, Де Брюйне, Фоден ва Нуньеш кейин ўйинга кирса бўлаверади. Бу таркиб билан 13-ўриндаги жамоани ҳам юта олмадик!”

Itz Successful:
“Абдуқодирнинг спорт формаси баланд, уни майдонга тушириш керак эди. Нуньеш ўйнаган ўйинда ютқаздик.”

Sphetho Myeni:
“Гвардиола Чемпионлар лигасини истамаяптими? Шу таркиб билан очко йўқотяпмиз.”

Rosalanavho Mutenda:
“Мана шундай муҳим ўйинларда Ҳусановни ўйнатмаслик — хато! Тўртинчи ўрин ҳам қолади.”

Martin:
“Ғалаба сувдек зарур. Савиньо ва Ҳусановни захирада ушлаб ўтириш — ғалати қарор.”

Amën De Ketelaere:
“Ҳусанов — асосий таркиб ўйинчиси. Шу аниқ.”

Tsitsi Chikungwa:
“Сариқ карточка учун туширилмаяптими? Тушунмадим.”

Kanema Shamboko:
“Ҳусанов, Нико, Доку, Грилиш – булар бошланғич таркибда бўлиши шарт! Пепнинг ўзини захирага михлаш керак.”

G-WIZZY:
Ҳусанов нега бошланғич таркибда кўринмай қолди?

Marwan Sameh:
Пепга “офарин”, Доку ва Ҳусанов захира ўриндиғида ўтирибди...

Rex Chalumbwa:
“Яна Нуньеш? Ҳусанов шунчалик идеал ҳолатда турибди-ку!”

Michael Oyewumi:
“Гвардиола ҳеч ўзгармайди. Нуньеш асосийда, Ҳусанов захирада – тушунарсиз!”

Wisdom Simonz:
“Бизга Ҳусанов ва Нико керак, бошланғичдан! Бу футбол, эксперимент эмас!”

Atul Gupta:
“Ҳусанов, Доку, Савиньо — барчаси захирада. Бу жамоа ҳужум қилишни истамайди, шекилли.”

Austine Munkanta:
“Пеп катта масхарабоз! Савиньо, Доку ва Ҳусанов таркибдан чиқарилган...”

Richard Woodward:
“Доимо шу тўртлик — Доку, Савиньо, Нико ва Ҳусанов асосийда бўлиши керак!”

Февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилган Абдуқодир Ҳусановнинг захирада қолиши — фақат бир ўйин эмас, балки “Манчестер Сити”нинг ўйинидаги умумий мувозанатга ҳам таъсир қиляпти. Гвардиола ҳозирча ўз қарорини ўзгартирмаётган бўлса-да, мухлислар босими ортиб бормоқда. Унга қулоқ солиш вақти келмадими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт