date
views 1 260

"Насаф"нинг "Сурхон" устидан ғалабаси, мураббий фикрлари ва ҳакам баҳси

"Насаф"нинг "Сурхон" устидан ғалабаси, мураббий фикрлари ва ҳакам баҳси
Суперлиганинг 5-турида “Насаф” ўз майдонида “Сурхон”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб берди.

– Биринчи бўлимда голли вазиятларимиз кўп бўлди, – деди мураббий. – 5 та реал имконият яратдик. Ҳисобни йириклаштиришимиз мумкин эди, афсуски, фойдалана олмадик.

– Иккинчи бўлимдаги қизил карточкадан сўнг тактик ўзгаришга мажбур бўлдик. Энг муҳими – 1:0 ҳисобини ушлаб қолдик ва 3 очкони олишга эришдик.

Журналистлардан бири ҳужумчи Шарофнинг ўйини ҳақида танқидий савол берди:

– Мен унга қарши фикрга қўшилмайман. Шароф ёмон ўйнамади. Гол урилган вазиятда Черанга аъло пас узатди.
– Олдинги ўйинда ўзи ҳам гол урган. Бугунги кунда биз уни ҳужумчи эмас, ҳимоячи сифатида ўйнатмоқдамиз, бу ҳам осон эмас.

Ойбек Бозоровнинг қизил карточка олган вазияти ҳам матбуот анжуманида муҳокама марказида бўлди. Бердиев бу бўйича ўз фикрини очиқ айтди:

“Ҳакамнинг айрим қарорлари бизга тушунарсиз бўлди. Биринчи бўлимдаги қарорлари ҳам мени ажаблантирди. Энг қизиғи — Ойбек вазиятида ВАРга мурожаат қилмади, кутмадиям. Бу борада биз ўз эътирозимизни билдирамиз.”

“Насаф” бу ғалабадан кейин чемпионат жадвалида юқори ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт