
Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида бўлиб ўтган "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири ҳамюртларимиз учун муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Мусобақанинг асосий жангларидан бирида "Premier Boxing Academy" жамоаси аъзоси Саиджамшид Жафаров россиялик тажрибали боксчи Сергей Лубковичга қарши рингга кўтарилди. Супер ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилган олти раундлик тўлиқ жангда Саиджамшид рақибини очколар бўйича мағлубиятга учратди. Бу ғалаба Саиджамшиднинг проф карьерасида муҳим аҳамиятга эга бўлса, Лубкович учун эса профессионал фаолиятидаги иккинчи мағлубият бўлди. У бугунгача 18 жангда ғалаба қозониб келаётган эди.

Ушбу кечанинг яна бир ёрқин воқеаси сифатида Мадияр Саидраҳимовнинг ажойиб ғалабаси қайд этилди. Олти раундлик баҳсда у мезбонлар вакили Андрей Стоцкийни муддатидан аввал таслим этишга мажбур қилди. Бу Мадиярнинг профессионал рингдаги иккинчи ғалабаси ҳисобланади.
Мазкур ғалабалар ҳақида расмий маълумотни Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси тарқатди. Мутахассислар икки боксчининг ҳам техник ва психологик жиҳатдан яхши тайёргарликда эканини таъкидлашмоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз: Саиджамшид ва Мадияр — келажакда жаҳон чемпионлари бўлиши мумкинми? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар