date
views 400

“Олдимизда битта йўл бор эди — ғалабани сақлаб қолиш”: Исломбек Исмоилов шонли ғалабадан сўнг нималар деди?

“Олдимизда битта йўл бор эди — ғалабани сақлаб қолиш”: Исломбек Исмоилов шонли ғалабадан сўнг нималар деди?
Осиё чемпиони унвони билан юртимизга қайтиб келган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов муҳим ғалабадан сўнг илк баёнотини берди. Унинг айтишича, ушбу юриш — нафақат жамоанинг, балки бутун миллатнинг ютуғи бўлди.

“Юксак эътироф ва юксак ютуқ”
“Албатта, бу биз учун юксак эътироф, юксак ютуқ. Бош мураббий сифатида бунинг учун барчага миннатдорчилик билдираман. Бу ғалаба йўлида жуда кўп инсонлар меҳнат қилди. Уларга алоҳида раҳмат айтаман. Ҳозирги ҳис-туйғуларни сўз билан ифода этиб бўлмайди,” — деди Исмоилов.

“9 киши қолгандан кейин фақат битта йўл бор эди”
Бош мураббий финалдаги ўта драматик вазият — икки нафар футболчи майдондан четлатилганидан кейинги ҳолат ҳақида ҳам фикр билдирди:

“Биринчи бўлимдан сўнг 9 киши қолдик. Олдимизда бошқа йўл қолмаганди. Фақат битта йўл — ўйинни сақлаб қолиш, ғалабага етиб бориш. Мураббийлар штаби билан бирга тўғри ечим топа олдик, деб ўйлайман. Футболчилар ҳақиқий матонат намоён этишди ва биз ғалабани илинжига эришдик.”

“Қизил карточкалар таъсир қилди, лекин ишонч йўқолмади”
Исмоилов руҳий жиҳатдан жамоани қандай тайёрлаганини ҳам таъкидлади:

“Иккита қизил карточка албатта таъсир қилди. Бироқ мураббий сифатида руҳий тушкунликка берилмасликка ҳаракат қилдим. Танаффусда футболчиларнинг руҳини кўтаришга интилилдик ва бунинг уддасидан чиқдик.”

Сиз нима деб ўйлайсиз — Исломбек Исмоилов келажакда катта терма жамоани бошқара оладими? Унинг стратегияси ва жасорати сизга ёқдими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Олдимизда битта йўл бор эди — ғалабани сақлаб қолиш”: Исломбек Исмоилов шонли ғалабадан сўнг нималар деди?