date
views 2 478

Теренс Кроуфорд тарихдаги энг кучли боксчининг номини айтди

Теренс Кроуфорд тарихдаги энг кучли боксчининг номини айтди
Икки хил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган америкалик таниқли боксчи Теренс Кроуфорд, бокс тарихидаги энг буюк боксчи ким экани ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Фикримча, тарихдаги энг буюк боксчи – Флойд Мейвезер. Унинг зарба бериш маҳорати ғоят кучли эди. Флойд ўзининг профессионал фаолияти даврида деярли барча рақибларини мағлубиятга учратган», — дейди Кроуфорд "SecondOut" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоизки, америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер профессионал фаолияти давомида – 1996 йилдан 2017 йилга қадар бўлган орада 50 марта рингга кўтарилиб, ўтказган жангларининг барчасида ғалаба қозонган ва бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган.

Шунингдек, мутахассислар ва мухлислар орасида ҳам Флойд кўпчилик томонидан бокс оламидаги энг буюк спортчилардан бири сифатида эътироф этилади. Унинг рақиблари орасида Мэнни Пакьяо, Сауль "Канело" Альварес, Оскар Де Ла Хойя каби жаҳон бокси юлдузлари бўлган. Мейвезер нафақат кучли техникаси, балки мудофаадаги ажойиб маҳоратлари билан ҳам бокс мухлислари ёдида қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Теренс Кроуфорд тарихдаги энг кучли боксчининг номини айтди