
“Олимпийский стадион”да бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичининг биринчи учрашувида “Барселона” ва “Интер” жамоалари 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди. Миланликлар 1-дақиқада Маркос Тюрам ва 21 ҳамда 63-дақиқаларда Дензел Дюмфрис орқали гол урди. Каталонияликлар эса Ламин Ямал (24'), Ферран Торрес (38') ва Интер дарвозабони Янн Зоммернинг авто голи (65') орқали ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Ўйин статистикасига кўра, “Барселона” рақибга нисбатан кўпроқ устунлик қилди: тўпга эгалик қилиш 72%, 683 пас ва 90% аниқлик. Жамоа 19 марта зарба бериб, 9 тасини дарвоза томон йўллади. “Интер” 7 та зарба билан жавоб қайтарди, шундан 3 таси аниқ бўлди. Бу натижа кейинги ўйин арафасида ҳар икки жамоа учун имкониятни очиқ қолдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар