
Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Интер” ва “Барселона” ўртасида кечган драматик жавоб баҳсида юз берган бир вазият атрофида жонли муҳокамалар ҳали ҳам тўхтагани йўқ. Миланликлар учрашувнинг 93-дақиқасида ҳисобни 3:3 кўринишига келтирган бўлса-да, бу голнинг қонунийлиги атрофида баҳслар келиб чиққанди. Бугун эса ушбу баҳсга юқори малакали собиқ ҳакам Павел Фернандес аниқ баҳо берди.
Фернандес ўз баёнотида Франческо Ачербининг тенглаштирувчи голи олдидан Дензел Думфриснинг ҳаракатида ҳеч қандай қоида бузилиши бўлмаганини таъкидлади.
"Голда ҳеч қандай шубҳали ҳаракат бўлмаган. Думфрис тўпни Жерар Мартиндан аниқ ва доирадаги қоидаларга мувофиқ олиб қўйди. Каталониялик футболчи голдан сўнг ҳакамга эътироз билдирди, аммо бу ҳолатда унда хатолик бор эди. Ҳакам Шимон Марчиняк тўғри қарор қабул қилди", — деб ёзди Фернандес.
Мазкур вазият шундоқ ҳам шиддатли кечаётган ўйинга янада қизғинлик бағишлаганди. “Интер” томонидан киритилган бу тўп учрашувнинг бурилиш нуқтасига айланди ва италияликларни финалга олиб чиқди.
Фернандеснинг изоҳи сўнгги кунларда медиа ва мухлислар орасида кенг муҳокама қилинган вазиятга нуқта қўйди, деса бўлади. Баъзи мутахассислар Думфрис ҳаракатини фол деб баҳолаган бўлса, ФИФА лицензиясига эга бўлган ҳакамнинг фикрида бундай талқинга ўрин қолдирилмаган.
Эндиликда “Барселона” бу вазиятни баҳона қилмасдан, ўз хатоларини тан олиши ва келгуси мавсум учун жиддий хулоса чиқаришига тўғри келади. “Интер” эса ҳал қилувчи голнинг шаффофлиги фонида сўзсиз финалга лойиқ эканини яна бир бор исботлади.
Бу баҳс янада шуни кўрсатдики, ҳар бир вазиятда ҳакамнинг малакали ва нейтрал қарор чиқариши ўйин тақдирини ҳал қилувчи омил бўлиб қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар