
"Барселона" дарвозабони тер Штегенга оид муҳим янгиликлар катта футбол жамоатчилигининг диққат марказига айланди. Ортда қолган мавсумда жиддий жароҳатдан тикланган немис посбони бу ёзда жамоасини тарк этиши мумкин. Gap shundaki, "Монако" янги мавсумда ўз дарвозасини янада ишончли қўлга топшириш мақсадида турли номзодларни кўриб чиқмоқда ва тер Штеген асосий ўринда турибди.
Франция клуби фақат немис посбони билан чекланиб қолмаяпти — шорт-листда "Торино"нинг Ваня Милинкович-Савичи ва "Трабзонспор" сафида тўп сураётган Угурчан Чакир ҳам бор. Аммо манбалар таъкидлашича, айнан тер Штеген "Монако" раҳбариятининг асосий эътиборида.
Шу билан бирга, "Барселона"нинг ўз позицияси ҳам аниқлашмоқда: клуб ярим йилдан бери тикланиш жараёнида бўлган дарвозабон билан хайрлашишга қаршилик қилмаяпти. Каталония грандлари шу пайтгача ўзини ишончли намоён қилган ва жамоа таркибидаги тажрибаси билан танилган тер Штеген учун янги саҳифа очишга тайёр. Эътиборлиси, "Барса" раҳбарияти Германиялик футболчининг кетиши учун унга бир йиллик маошини тўлаб беришга ҳам рози бўлган.
Бу эса кутилмаган вазиятни юзага келтирди: Европа футболида жуда кам ҳолларда клуб ўз футболчисини ўз ҳисобидан кетказишга рози бўлади. Бу ҳол "Барселона"да молиявий ва тактик ўзгаришлар арафасида эканини кўрсатади.
Тер Штегеннинг янги жамоага ўтиши нафақат унинг фаолияти учун, балки "Барселона"нинг кейинги мавсумдаги дарвоза сиёсатини ҳам жиддий ўзгартиради. Франция клуби эса унинг тажрибаси ва юқори даражадаги ўйинига катта умид боғламоқда.
Мавсум якунланиш арафасида трансфер бозоридаги интригалар янада авж олади. Тер Штегеннинг "Монако"га ўтиши, шубҳасиз, Европа футболининг энг муҳим воқеаларидан бирига айланиши мумкин. Эндиликда барча футбол ишқибозлари ушбу музокаралар ва катта ўзгаришларни диққат билан кузатмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг