
Самарқандда кечган “Динамо” — “Насаф” учрашувидан сўнг жамоа посбони Абдувоҳид Неъматов журналистларга ўйиндаги таассуротлари, қарорлар ва кейинги режалар ҳақида очиқ гапирди, деб хабар берди championat.asia.
Неъматов таъкидлашича, икки жамоа ҳам катта учрашув учун жиддий ва пухта тайёргарлик кўрган. “Бундай муҳим баҳсда VAR’нинг бўлмаслиги албатта ноқулайлик туғдирди. Бизга ўйиндан олдин бу ҳақда айтилган эди. Хусусан, пенальти билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқишса, менимча, ўша эпизодда пенальти йўқ эди. Ҳар ҳолда, вазият менинг кўз ўнгимда бўлди ва ўзим гувоҳ бўлдим”, – деди посбон.
Дарвозабон, шунингдек, жамоадаги келажаги ва трансферлар масаласида ҳали аниқ қарор йўқлигини таъкидлади. “Ҳали “Насаф”даман ва келгуси режалар ҳали ҳал қилинмаган. Биз жамоавий руҳ билан биринчи даврани муваффақиятли якунладик”, – дея изоҳ берди у.
Унинг айтишича, биринчи даврани юқори поғонада якунлаш жамоа учун катта мотивация бўлган, иккинчи даврада эса асосий интрига ва чемпионлик учун кураш кутиляпти. “Иккинчи давра барча саволларга жавоб беради. Лекин муҳими, бугун биз биринчи ўриндамиз”, – деб қўшимча қилди Неъматов.
Қизиқ томони, Неъматов “Паненка” услубидаги пенальти ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди: “Станоевич авваллари бундай услубда зарба бермас эди. Маркога бориб: ‘Ўртага тепишингни биламан’, дедим”. Бу гаплар ўйиндан кейинги мусобақада журналистлар орасида кулгу ва қизиқиш уйғотди.
Zamin.uz эса, “Насаф” ва бошқа клублардаги энг долзарб янгиликларни тезкор ва холис тарзда ўқувчиларга етказишда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар