Европа футболида яна бир қизиқарли тахмин – инглиз футболининг собиқ юлдузи, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед”нинг машҳур ҳужумчиси Майкл Оуэн янги мавсумда қайси жамоа чемпионликка эришиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди, деб ёзади англия нашрлари.
Оуэнга кўра, “Манчестер Сити” янги мавсумда ҳам Англия Премьер-лигасини юта олмайди. “Шаҳарликлар” ўтган мавсумда кутилмаган натижалар қайд этишди ва жамоада сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Сўнги трансферлар давомида таклиф қилинган футболчилар жамоага мослашиши учун маълум вақт талаб этилади. Шу сабаб, Майкл Оуэн янги мавсумда “Сити” чемпион бўлади, деб ўйламайди.
Машҳур собиқ футболчи ўз фикрида “Ливерпуль” жамоасига ишонч билдирди. “Мен “Ливерпуль”дан катта натижа кутаман. Агар кутилмаган вазиятлар рўй берса, “Арсенал” чемпионликни қўлга киритиши мумкин. “Челси”да ҳам кичик имконият бор, бироқ менинг фикримча, “Манчестер Сити” бу сафар чемпионлик пойгасида ғолиб чиқмайди”, – дея таъкидлади Майкл Оуэн.
Эслатиб ўтамиз, “Сити” янги мавсумдаги илк расмий учрашувини сафарда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади. Янги мавсумдаги ҳар бир ўйин мухлислар ва экспертлар учун катта қизиқиш уйғотмоқда – чемпионлик учун кураш янада кескин тус олади.
Янги мавсумда қайси жамоа фаворит сифатида намоён бўлиши ва олдинга чиқиши вақт ўтиши билан аниқ бўлади. Мухлислар эса ўз севимли жамоаларига муҳим паллада кучли қўллаб-қувватлаш беришни давом эттирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!