Майкл Оуэн Англиянинг 2026-йилги таркибини кучайтирадиган юлдузларни айтди

1 дақиқа ўқиш210
Майкл Оуэн Англиянинг 2026-йилги таркибини кучайтирадиган юлдузларни айтди

Ливерпул ва Реал Мадрид клубларининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн ГОАЛ нашрига берган эксклюзив интервюсида Англия терма жамоасининг “Олтин авлоди” вакилларидан қайси бири 2026-йилги жаҳон чемпионатида жамоага ёрдам бера олиши ҳақида гапирди. Унинг фикрича, ҳозирги таркибнинг ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал қилиш учун ўтмиш юлдузлари жуда асқотган бўларди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Оуэн ўз танловида Рио Фердинанд ва Стивен Джеррард номларини алоҳида қайд этди. “Менинг энг катта хавотирим — ҳимоядаги заифлигимиз. Ҳужумда биз анча кучлимиз, аммо Стивен Джеррард каби маҳоратли футболчи бўлса, унга албатта жой топиш керак. Жамоани кучайтириш учун мен Рио Фердинанд ва Стивен Джеррардни танлаган бўлардим”, — дейди собиқ форвард.

Шунингдек, Майкл Оуэн Уэйн Руни ва Гарри Кейн ўртасидаги рақобатга ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Уэйн Руни тарихдаги энг буюк ўйинчилардан бири бўлса-да, ҳозирги Англия терма жамоаси ҳужум чизиғида етарли даражада маҳоратли ижрочиларга эга. Шу сабабли, у асосий эътиборни ҳимоя ва ярим ҳимоя марказини мустаҳкамлашга қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида ҳозирги таркибдан кимлар 2002-2006 йиллардаги афсонавий жамоада ўрин олиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Оуэн эҳтиёткорлик билан жавоб берди. У футбол сўнгги йилларда жуда ўзгарганини ва турли давр ўйинчиларини солиштириш қийинлигини билдирди. Англия терма жамоаси 60 йиллик совринсиз серияга чек қўйиш мақсадида Шимолий Америкада ўтадиган ЖЧ-2026 турнирига тайёргарлик кўрмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?