Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Қувайтга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Фабио Каннаваро учун ушбу беллашув терма жамоа бош мураббийи сифатидаги дебют ўйини ҳисобланди ва юртдошларимиз мазкур ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Орaдан 8 дақиқа ўтгандан сўнг, Ҳожимат Эркинов иккинчи гол муаллифига айланиб, устунликни мустаҳкамлади — 2:0.
69-дақиқада эса Отабек Шукуров пенальтини голга айлантира олмади.
Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон - Кувайт 2:0
Тошкент. "Олимпия" стадиони
Гол: Элдор Шомуродов (Муҳаммадқодир Ҳамралиев) 10, 1:0, Ҳожимат Эркинов (Отабек Шукуров)
Ўзбекистон: 12. Абдувоҳид Неъматов, 2. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 3. Хожиакбар Алижонов (11. Остон Ўрунов,86), 5. Рустам Ашурматов, 6. Акмал Мозговой ( 17. Абдурауф Бўриев,86), 7. Отабек Шукуров ( 10. Азизжон Ғаниев,69), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов ( 21. Игорь Сергеев, 69), 20. Хожимат Эркинов, 22. Аббосбек Файзуллаев (19. Азизбек Турғунбоев, 22) 23. Алибек Давронов ( 15. Умарбек Эшмуродов, 69).
Захира: 1. Владимир Назаров, 4. Дилшод Саитов, 8. Жамшид Искандеров, 9. Анвар Ҳожимирзаев, 24. Жаҳонгир Ўрозов, 26. Рустам Турдимуродов.
Кувайт: 23. Суод Ал Хушан, 2. Ҳасан Ал Энези, 5. Фаҳад Ал Ҳажри, 7. Бадир Абдулраҳман (18. Отби Солиҳ, 27), 8. Аҳмад Ал Дефери, 9. Муат Ал Энези (10. Фаваз Ал Отаиби, 79), 14. Редҳа Абдужабараҳ, 15. Рашед Ал Доусари (12. Абдулваҳаб Ал Авадҳи, 61) 20. Юсуф Ал Сулайман, 21. Салман Муҳаммад (11. Жараҳ Ал Ҳилоли, 61).
Захира: 1. Халед Ал Рашиди, 22. Соуд Ал Женая, 4. Халед Ал Нажах, 6. Султан Ал Энези, 13. Муҳаммад Ал Нассар, 16. Холид Ал Маршад, 17. Талал Ал Қаиси, 19. Ҳолид Ал Фадли.
Огоҳлантириш: Редҳа Абдужабараҳ (Кувайт) 59.
Маълумот учун, “Оқ бўрилар” 13 октябрь куни Уругвай терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!