Муҳаммад Салоҳ Арне Слот уни Чемпионлар лигасидаги “Айнтрахт”га қарши ўйинда заҳирада қолдирганидан норози бўлди. Салоҳ майдонга 74-дақиқада чиқди ва Уго Экитикени алмаштирди.
TalkSPORT журналистлари Салоҳ ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан “Ливерпул” ҳақидаги маълумотларни олиб ташлаганига эътибор қаратди. Унга кўра, мисрлик футболчи бу ҳолатдан ранжиган бўлиши мумкин. “Ливерпул” сафарда “Айнтрахт”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бунгача Арне Слот жамоаси кетма-кет тўрт ўйинда мағлубиятга учраган, Салоҳ эса суст ва бефарқ ўйини учун танқидга учраган эди. Салоҳ 2017 йилдан буён “Ливерпул” сафида тўп суради. У клуб билан бирга Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар