
"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк шанба куни бўлиб ўтган Англия чемпионати доирасидаги "Челси"га қарши ўйинда мухлисларнинг норозилик билан ҳуштак чалганига ўз муносабатини билдирди. "Мухлислар дастлабки 30 дақиқада ажойиб эдилар. 
Уларнинг шовқини ҳайратланарли эди ва бу бизни олдинга силжишда ёрдам берди. Ҳуштак чалиш эса мутлақо адолатли. 
Агар биз босим, салбий фикрлар ва танқидларга бардош бера олмасак, демак бу ерда жойимиз йўқ", деди мураббий BBC нашрига. Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги учрашув 0:1 ҳисобида "кўклар" фойдасига якунланди. 
"Тоттенхэм" 17 очко билан АПЛда бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг