
2025/2026 йилги мавсумнинг дастлабки 16 ўйинида ғалаба қозонган "Бавария" ниҳоят тўхтатилди. Шанба куни Венсан Компани бошқарувидаги жамоанинг ғалабали сериясини "Унион Берлин" тўхтатди (2:2 ҳисобидаги дуранг).
Ушбу ўйиндан сўнг "Бавария"нинг юлдуз ҳужумчиси Харри Кейн ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида фикр билдирди. Айнан Кейн ўйин охирида гол уриб, жамоани мағлубиятдан қутқарди.
"Бу жамоа ҳеч қачон таслим бўлмайди! Кутганимиздек ғалаба эмас, аммо сафардаги муҳим бир очко", - деб ёзди Кейн.
Бундеслига жадвалида "Бавария" 10 турдан сўнг 28 очко билан ишончли тарзда етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "РБ Лейпциг" эса 6 очкога ортда қолмоқда.
Германия чемпионатининг навбатдаги турида "Бавария" ўз майдонида "Фрайбург"ни қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар