Гарри Кейн Англия Премер-лигасига қайтиш фикридан қайтди

1 дақиқа ўқиш67
Гарри Кейн Англия Премер-лигасига қайтиш фикридан қайтди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн Германиядаги фаолиятидан сўнг Англия Премер-лигасига қайтиш истаги анча сусайганини айтди.
  • У Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилаётганини ва Алан Ширернинг 260 та голли рекордини янгилаш учун ортиқ шошилмаётганини билдирди.
  • 33 ёшли футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 51 та ўйинда 61 та гол урди ва Бавария билан янги шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Мюнхеннинг Бавария клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Германиядаги фаолиятидан сўнг Англия Премер-лигасига қайтиш истаги анча сусайганини маълум қилди. Goal.com хабар беришича, Англия терма жамоаси сардори Алан Ширернинг тарихий рекордини янгилаш учун ортиқ шошилмаётганини вамюнхенликлар сафида янги шартнома имзолашга яқин турганини тан олди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йилда ҳужумчи Тоттенхем сафидан 86,4 миллион фунт стерлинг эвазига Бавария клубига кўчиб ўтганди. Ўшанда кўпчилик футболчи Англия чемпионатидаги 213 та голига яна гол қўшиб, Алан Ширернинг 260 та голли рекордини янгилаши ва Премер-лигага албатта қайтишини тахмин қилган эди.

Мюнхендаги ҳаёт ва янги қарашлар

Чоршанба куни Европа "Олтин бутсаси" совринини қабул қилиб олгач, Гарри Кейн ўзининг келажакдаги режалари ҳақида очиқ гапирди. Унинг сўзларига кўра, дастлаб Германияга келганида қачонлардир ортга қайтишини ўйлаган, бироқ вақт ўтиб бу истар бутунлай ўзгарган.

“Дастлаб кетганимда, албатта, қачондир қайтаман деб ўйлагандим. Аммо энди бу иштиёқ унчалик йўқ. Мюнхенда ўзимни жуда бахтли ҳисаплаяпман. Бу ер менга Англиядан ташқаридаги бошқа футбол оламини очиб берди ва Европа футболини янада кўпроқ қадрлашимга сабаб бўлди”, — деди футболчи.

Венсан Компани қўл остидаги юксалиш

Ўтган мавсум Венсан Компани бошчилигидаги жамоа сафида барча мусобақаларда 51 та ўйинда 61 та гол урган 33 ёшли ҳужумчи нафақат индивидуал натижалари, балки Мюнхендаги оилавий муҳити билан ҳам мамнунлигини билдирди. Дастлабки тўрт йиллик шартномасининг охирги йилига қадам қўйган футболчи Бавария билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокараларга киришгани айтилмоқда.

Кейн бош мураббий Венсан Компани унинг ўйинини янги босқичга олиб чиққанини таъкидлади. Ҳимоя ва ҳужумдаги тактик интизом, шунингдек, футболчиларга майдонда кенг эркинлик берилиш унинг фаолиятидаги энг самарали даврни бошлаб берган.

“Ўйлайманки, бу менинг фаолиятимимдаги шубҳасиз энг яхши версия. Ўтган мавсум буни яққол кўрсатиб турибди”, — дея якунлади футболчи.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?