
Барселона дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, Бешикташ клуби Барселонага немис посбонини ижара асосида қўлга киритишни таклиф қилган, бу орқали каталон клуби маошлар юкини енгиллатиши мумкин. Шунингдек, Бешикташ июн ойида футболчини 8 миллион евродан сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли тер Штеген жорий мавсумда майдонга тушмаган, чунки у ёзда жиддий жароҳат олган эди. Футболчининг Барселона билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.