
ПСЖ жамоасининг марокашлик қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими 2025 йил якунларига кўра Африканинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди. 27 ёшли футболчи ушбу ютуқ бўйича ўз фикрларини билдирди.
"Бу мукофот менинг кўп йиллик меҳнатимнинг эътирофи бўлди. Жамоадошларим, яқинларим ва мени қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман.
Сизларнинг ишончингиз ва ёрдамларингиз мени янада кучлироқ қилади", - деб ёзди юлдуз футболчи ўзининг ижтимоий тармоқларида. Ҳакими овоз беришда мисрлик Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль) ва нигериялик Виктор Осимхендан (Галатасарай) ўзиб кетди.
Ўтган мавсумда Ашраф ПСЖ билан биргаликда тўртта совринни қўлга киритган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.