date

Мане: “Салаҳдан қаттиқ жаҳлим чиққан эди”

Мане: “Салаҳдан қаттиқ жаҳлим чиққан эди”
“Ал-Наср” ҳужумчиси Садио Мане “Ливерпул”даги фаолияти ва Моҳамед Салаҳ билан муносабатлари ҳақида гапирди. “Мо – ажойиб футболчи.

Одамлар доим бизнинг рақобатимиз ҳақида гапиришади, аммо менимча, бу ёмон эмас. У яхши инсон.

Аммо бир ўйинни ҳали ҳам эслайман, унда Салаҳдан жуда қаттиқ жаҳлим чиққан эди. Бу “Бёрнли” билан ўйин эди.

У менга тўп узатиши керак бўлган вазиятда пас бермади. Жуда ғазабландим.

Эртаси куни у ёнимга келиб, суҳбатлашишни таклиф қилди. Мен розилик билдирдим.

У шундай деди: “Ўйлаяпсанми, мен сенига пас бермоқчи эмасдим? Лекин тўпни қабул қилганимда имкониятни кўрмадим ва дарҳол зарба беришни ўйладим.

Сенига қарши ҳеч нарса қилмоқчи эмасдим. Агар очиқ эканлигингни кўрганимда, албатта, пас берардим”.

Мен унга: “Хавотир олма, бу ўтиб кетди”, дедим. Ўшандан кейин биз янада яқин бўлдик.

Ба’зан ҳужумчи тўпни қабул қилганда атрофдагиларни кўрмай қолиши мумкин,” – дея эслади Мане Рио Фердинанд билан суҳбатда. Эслатиб ўтамиз, Садио Мане “Ливерпул”ни 2022 йилда тарк этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мане: “Салаҳдан қаттиқ жаҳлим чиққан эди”