date

Франк: "Арсенал билан дерби катта воқеа"


Тоттенхэм бош мураббийи Томас Франк шимолий Лондон дербиси олдидан ўз фикрларини билдирди. "Бу ҳақиқий дерби.

Мен жуда ҳаяжондаман. Албатта, Тоттенхэмга келишимдан олдин шимолий Лондон дербиси ҳақида билардим.

Аммо бундай ўйинларда қатнашганда, унинг нақадар муҳим эканини ҳис қиласан. Бу ҳиссиёт мухлислардан, клуб ходимларидан, йиллар давомида бу ерда ишлаган инсонлардан келади.

Бу катта воқеа. Мен доим айтаман: кейинги ўйин энг муҳим ўйин.

Лекин бир йилда иккита ўйин бор, улар бошқалардан ҳам муҳимроқ – бу ана шулардан бири. Биз тайёрмиз, дербини интиқлик билан кутяпмиз ва ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", – деди Франк журналистларга.

"Арсенал" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйин 23-ноябр куни Москва вақти билан соат 19:30 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франк: "Арсенал билан дерби катта воқеа"