date

Тоттенҳем "Порту" форвардини нишонга олди

Тоттенҳем "Порту" форвардини нишонга олди
Испаниялик ҳужумчи Саму Агехова фаолиятини Лондоннинг "Тоттенҳем" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, "шпорлар" 21 ёшли форвардни жамоага қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Клуб бош мураббийи Томас Франкнинг ўйин услубига мос келиши сабабли, Агехова қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Жорий мавсумда Агехова барча мусобақалар доирасида 14 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 1 та голли узатма берган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тоттенҳем "Порту" форвардини нишонга олди