
“Тоттенхэм” бош мураббийи Томас Франк жамоанинг “Арсенал”га қарши ўйиндаги (1:4) камчиликлари ҳақида фикр билдирди. “Шпорлар” мазкур учрашув давомида рақиб дарвозасига атиги уч марта зарба бера олди.
Бунга қарамасдан, “канонирлар” 17 марта дарвоза томон зарба йўллади. “Бу мавзу доим долзарб.
Биз ушбу муаммони бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Бугунги ўйин, худди “Челси”га қарши беллашувдагидай, жуда омадсиз ўтди.
Ишлашда давом этишимиз шарт. Мен бу лавозимда тўрт ойдан бери ишлайман, бугун эса “Арсенал” ривожланишда биздан анча олдинда эканини кўрдик.
Шунга қарамай, рақобатбардош эканимизни исботлаганмиз. Буни “Манчестер Сити” ва ПСЖга қарши ўйинларда ҳам намойиш қилдик”, – деди Франк Sky Sports’га берган интервьюсида.
“Тоттенхэм” АПЛ турнир жадвалида 12-турдан сўнг 18 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.