Мельбурнда давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open мусобақасининг нимчорак финалида Денис Истомин ўз иштирокини якунлади, деб ёзади Кун.уз сайти.
Болгариялик турнирнинг 15-сараланган теннисчиси Григор Димитровга қарши учрашувда Истомин 4 сетда имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи сетни Денис жуда ишончли бошлаганди. У рақибнинг иккита тўп оширишини ютиб олиб 6:2 ҳисобида сетни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Иккинчи сет тай-бреккача давом этди ва унда болгариялик теннисчининг қўли баланд келди — 6:7.
Учинчи сет бошида эса Истоминни эски жароҳати безовта қила бошлади ва у ҳар бир танаффусда шифокорлардан ёрдам олишга мажбур бўлди. Натижада бу ўйинга ҳам таъсир ўтказди ва Денис кейинги икки сетни осонлик билан бой бериб қўйди — 6:2, 6:7, 2:6, 1:6.
Григор Димитров чорак финалда бельгиялик Давид Гоффинга (11-ракетка) қарши кортга чиқади. Гоффин нимчоракда австриялик Доминик Тим (8) устидан 4 сетда устун келганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Денис Истомин "Chicago Challenger" турнири финалида!

Истомин Ўзбекистонга навбатдаги олтин медални ҳадя этди

Денис Истомин дунёнинг 12-ракеткасидан реванш олиш имкониятини қўлдан чиқарди

«Australian open». Ярим финалчилар аниқ бўлди

Денис Истоминнинг 1/8 финалдаги рақиби аниқ бўлди

Денис Истомин фаолиятида илк бор Australian Open нимчорак финалига чиқди