
«Тоттенхэм» бош мураббийи Томас Франк Чемпионлар лигасида жамоасининг «ПСЖ»га 3:5 ҳисобида ютқазган ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Франк пойтахт клуби ярим ҳимоячиси Витиньянинг ўйинини алоҳида эътироф этди.
Бразилиялик футболчи ушбу учрашувда хет-трик муаллифи бўлди. "Витинья – дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси.
У кейинги «Олтин тўп» соҳиби бўлади", – деди мураббий TNT Sports билан суҳбатда. «Тоттенхэм» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи дастлабки беш турида 8 очко тўплади.
Кейинги турда Томас Франк жамоаси ўз майдонида «Славия»га қарши ўйнайди. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле «Олтин тўп» соҳиби бўлганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.