
Европа футболида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Миланнинг "Интер" клуби Мадридга сафар қилди ва маҳаллий "Атлетико" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ушбу ўйин Италия клубининг сардори, аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес учун Чемпионлар Лигасидаги 62-учрашув бўлди. Шу кўрсаткич билан у "Интер" сафида Эстебан Камбьяссога етиб олди, чунки Камбьяссонинг ҳам ҳисобида 62 ўйин бор.
Энди фақат биргина аргентиналик футболчи - Хавьер Занетти ундан олдинда турибди. Занетти "Интер" сафида Чемпионлар Лигасида 97 учрашув ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Лаутаро Мартинес 2018 йилдан буён Милан клубида тўп суриб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.