
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга ФИФА томонидан Тинчлик мукофоти топширилади. Мукофот 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросимида тақдим этилади.
Маросим АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтади. Трамп ушбу тадбирга таклифнома олган ва қатнашишга ваъда берган.
Politico нашрининг хабарича, маросим опера хонандаси Андреа Боччеллининг чиқиши билан бошланади, у Трампнинг севимли санъаткорларидан бири. Шундан сўнг, ФИФА президенти Жанни Инфантино Трампни таништириб, уни ФИФА Тинчлик мукофоти соҳиби сифатида эълон қилади.
Трамп мукофотни қабул қилиш учун саҳнага чиқиб, нутқ сўзлайди. Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида ўтказилади, унда Россия терма жамоаси иштирок этмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.