
Норвегия миллий жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросимини "ажабланарли шоу" деб атади. Қуръа ташлаш маросими Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтди ва кўплаб таниқли юлдузлар иштирокида ёрқин тадбир сифатида ўтказилди.
Сольбаккеннинг сўзларига кўра, бу шоу ўзига хос футбол карточкалари альбомига ўхшайди, унда ўтмиш ва замон юлдузлари, афсонавий мураббийлар ҳамда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футболчилар акс этган. Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампга ФИФА томонидан тарихда биринчи марта тақдим этилган Тинчлик мукофоти ҳақида Сольбаккен ҳазил аралаш "бу мукофот тўлиқ ҳақли равишда берилган" дея фикр билдирди.
Норвегия терма жамоаси Сенегал ва Франция билан бир гуруҳга тушди. Тўртинчи жамоа эса Боливия, Суринам ва Ироқ ўртасидаги плей-офф ўйинлари ғолиби бўлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.