
Италиянинг "Наполи" клуби президенти Аурелио де Лаурентис жамоасининг Чемпионлар Лигаси доирасида "Бенфика"га қарши ўйиндаги мағлубиятидан сўнг фикр билдирди. Умумий босқичнинг олтинчи турида ўтказилган учрашув 0:2 ҳисобида якунланди.
"Биз Конте билан дўстмиз. Муваффақият кимнидир демотивация қилиши мумкин, лекин бу унга тааллуқли эмас!
Жамоа ҳар доим ғалаба қозона олмайди. Моуриньо кўп нарсани билади, гарчи кўпчилик унга ишонмай қўйган бўлса ҳам.
Шунча совринларни қўлга киритган мураббийни тамом бўлди деб айтиш мумкинми?" — деди функционер журналист Николо Скира билан суҳбатда. Олти турдан сўнг "Наполи" умумий босқич турнир жадвалида 23-ўринда бормоқда ва 7 очко тўплаган.
Чемпионлар Лигасининг кейинги турада Конте шогирдлари сафарда "Копенгаген"га қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.