
ФИФА президенти Жанни Инфантино Европа жамоаси ПСЖнинг УЕФА Қитъаларо кубогидаги ғалабасидан сўнг россиялик дарвозабон Матвей Сафонов билан суратга тушди. Инфантино ушбу суратни ўз ижтимоий тармоқларида тезда эълон қилди.
Сафонов «Фламенго»га қарши соврин учун баҳснинг асосий қаҳрамонига айланди. У ўйин давомида пенальтидан битта гол ўтказиб юборган бўлса-да, ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта 11 метрлик зарбани қайтарди.
Сафоновнинг ажойиб ўйинини ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфий, жамоа бош мураббийи Луис Энрике, жамоадошлари ҳамда журналистлар алоҳида эътироф этди. L'Equipe нашри Сафоновнинг ўйинига 9 балл берди.
Орадан бир неча кун аввал эса газета «Мец»га қарши учрашувдан кейин уни жамоанинг энг омадсиз футболчиларидан бири сифатида баҳолаган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.