
Тобиас Дел Пйеро Италия Серия D вакили «Санремезе» клубини тарк этмоқда. Машҳур Алессандро Дел Пйеронинг ўғли жамоада беш ой давомида бўлганига қарамай, бирорта ҳам расмий учрашувда майдонга тушмади ва бош мураббий ишончини қозона олмади.
Бундан аввал у «Эмполи»да ўз ўрнини топишга уринган, бироқ у ерда ҳам жами қарийб 400 дақиқа ўйнаган бўлса-да, асосий таркибда барқарор жой эгаллай олмаган. Энди эса Дел Пйеро учун нисбатан кам нуфузли «Санремезе»да ҳам имконият топилмади.
Клуб Сан-Ремо шаҳри билан боғлиқ бўлиб, бу шаҳар ўзининг машҳур мусиқа фестивали билан танилган. Қизиқ томони шундаки, «Санремезе» сафида яна бир футболий сулола вакили — собиқ жаҳон чемпиони Юрий Жоркаэффнинг ўғли Оан Жоркаэфф ҳам тўп суради.
Шунингдек, жамоада Франческо Гаттузо ҳам бор — у яна бир, анча машҳурроқ Гаттузонинг жияни ҳисобланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.