
Профессионал боксда фаолиятини муваффақиятли давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини кеча ўтказди.
Унинг рақиби грузиялик боксчи Рубен Мовсисян бўлди. Ўн раундга мўлжалланган жанг муддатидан анча аввал якунланди. Эргашев тажрибали рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.
21 февраль куни 26 ёшга тўладиган Рубен фаолияти мобайнида 23 та жангда зафар қучган. Шулардан 16 та жангини нокаут билан якунлаган. Бугун эса унинг ўзи нокаутга учради.

Бу жанг Шоҳжаҳон учун фаолиятидаги саккизинчиси бўлди. Эргашев бундан аввал ўтказган барча жангларида рақибларини муддатидан аввал нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди.
Манба: olamsport.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар