Гаслин: Захаряннинг жароҳати рақибларга имконият берди

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби собиқ футболчиси Алексей Гаслин “Реал Сосьедад”да тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг навбатдаги жароҳати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис “Match TV” эфирида жамоада янги мураббий иш бошлаган бир пайтда Захарян жароҳат олиб сафдан чиққанини аламли эканини таъкидлади. Унинг айтишича, айни дамда Арсеннинг рақобатчилари ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлаётган бир вақтда Захарян жароҳат сабаб жараённи четдан кузатишга мажбур.
Ла Лиганинг 23-турида “Реал Сосьедад” “Эльче” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Захарян эса соғлиғидаги муаммо туфайли ушбу учрашувда майдонга тушмади.
Жорий мавсумда Арсен 16 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!