date

«Барселона» мавсум якунида Фликдан айрилиб қолиши мумкин

«Барселона» мавсум якунида Фликдан айрилиб қолиши мумкин

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббий масаласида таваккал вазиятга тушиб қолди. Marca хабарига кўра, немис мутахассиси Ҳанс-Дитер Флик жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, бундай сценарий «кўк-анорранглилар» президенти Жоан Лапорта лавозимида қолмаса юз бериши мумкин. Клубдаги президентлик сайлови 15 март кунига белгиланган.

Флик ўзини Лапорта жамоасининг бир қисми деб билади ва фақат Лапорта қайта сайланган тақдирдагина ишини давом эттиришга рози бўлади.

Ҳанс-Дитер Флик 2024 йил ёзидан буён «Барселона»ни бошқариб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» мавсум якунида Фликдан айрилиб қолиши мумкин