date

Дели Алли Ла Лигадан тўртта клуб эътиборида турибди

Дели Алли Ла Лигадан тўртта клуб эътиборида турибди

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубида ўйнаган Дели Аллининг фаолиятини Испанияда давом эттириш эҳтимоли пайдо бўлди. Talksport журналистлари хабарига кўра, англиялик ярим ҳимоячига Ла Лигадан бир нечта жамоа қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Аллини сафига қўшиб олиш вариантини «Хетафе», «Севилья», «Элче» ва «Овьедо» кўриб чиқмоқда. Ҳозирда футболчи эркин агент мақомида, унинг сўнгги клуби Италиянинг «Комо» жамоаси бўлган.

Ўтган мавсум 29 ёшли хавбек А Серияда атиги битта ўйинда майдонга тушди. Италияга йўл олишидан аввал эса Алли Истанбулнинг «Бешикташ» клубида тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дели Алли Ла Лигадан тўртта клуб эътиборида турибди