date

Жезуш Роналдуга дам берди ва таркибни ротация қилди

Жезуш Роналдуга дам берди ва таркибни ротация қилди

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин кунларда майдонга қайтиши кутилaётганди, бироқ бу учрашувда у яна таркибдан жой олмайди.

Мураббийга кўра, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришни маъқул кўрган. Жезуш олдинда Саудия чемпионатида "Ал-Фатех"га қарши муҳим ўйин борлигини таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда айтилишича, Роналдуга бундай дам бериш ҳолати янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим учрашувларда аввал ҳам майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатидаги "Ал-Фатех" – "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва таркибни ротация қилди