Бистров Россия терма жамоаси рақибларини масхара қилди

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Владимир Бистров март ойида ўртоқлик учрашувларида танланган рақиблар борасида кескин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У Мали ва Гватемала термалари ҳақида деярли ҳеч нарса билмаслигини айтиб, бу танловни РФУ масъулларига савол сифатида йўналтирди. Бистровнинг таъкидлашича, Мали ва Гватемалага қарши ўйнаш “кулги”га ўхшайди.
Эслатиб ўтамиз, россияликлар баҳорнинг илк ойида Малини Краснодарда, Гватемалани эса Санкт-Петербургда қабул қилади. Беллашувлар 27 ва 31 март кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Россия терма жамоаси 2025 йилда ўтказган 10 та ўртоқлик учрашувида 6 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг