Гарри Кейн «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги гапларга жавоб берди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн унинг «Барселона»га эҳтимолий кўчиши борасида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар президенти Хавьер Вилахоана яқинда инглиз футболчиси томони билан алоқалар бўлаётгани ҳақида гапирганди.
Кейн эса Sky Sport’га берган интервьюсида бу мавзу бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди: «Мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмаганман. Бу ишлар билан отам ва укам шуғулланади, улар ҳам менга ҳеч нарса демади. Мен фақат шуни такрорлай оламан: мен бу ерда, “Бавария”да бахтлиман ва ҳозирги клубимга тўлиқ эътибор қаратганман. Буни эса комплимент сифатида қабул қиламан», — деди у.
32 ёшли ҳужумчининг мюнхенликлар билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Миш-мишларга кўра, «Барселона» Кейнни Роберт Левандовски ўрнини босиши мумкин бўлган номзод сифатида кўрмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!