Бир соатда 165 тонна помидор увол бўлди: Испаниядаги дунёдаги энг машҳур ноодатий фестиваль

Испаниянинг Бунол шаҳрида дунёдаги энг машҳур ноодатий фестиваллардан бири — Ла Томатина яна минглаб одамларни бир жойга жамлади. Бир соат давом этган помидор жанги вақтида 165 тонна помидор кўчаларга сочилди.
Бу йилги фестивалда 20 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Сигнал берилиши билан шаҳарнинг кўчалари қисқа вақт ичида помидор билан тўлиб, фестиваль иштирокчилари бир-бирларига помидор отишни бошлаган.
Бир соат давомида юзлаб тонна помидор эзилиб, Бунол кўчалари том маънода қизил рангга бурканган.
Бир соатда 165 тонна помидор ишлатилгани фестиваль кўламини тасаввур қилишга имкон беради. Ла Томатинанинг тарихи 1945 йилда юз берган оддий озиқ-овқат жанжалига бориб тақалади. Ўша пайтда кўчадаги можаро вақтида помидорлар бир-бирига улоқтирилган.
Кейинчалик бу анъана расмий равишда тақиқланган бўлса-да, 1980 йилларда қайта тикланган. Йиллар давомида Ла Томатина нафақат Испания, балки дунёнинг турли мамлакатларидан сайёҳларни жалб қиладиган машҳур тадбирга айланди.































Изоҳлар 0
…