date

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»ни мағлубиятга учратди

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»ни мағлубиятга учратди

Англия Премьер-лигасининг 27-турида «Эвертон» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди ва баҳс меҳмонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди — 0:1.

Учрашувда ягона гол 71-дақиқада киритилди. Захирадан майдонга тушган Бенжамин Шешко тезкор ҳужумни аниқ зарба билан якунлаб, «қизил иблислар»га жуда муҳим 3 очкони олиб келди.

Ушбу натижадан кейин Майкл Кэррик жамоаси очколарини 48 тага етказиб, жадвалда 4-ўринга кўтарилди. «Эвертон» эса 37 очко билан 9-поғонада қолди.

АПЛ. 27-тур
«Эвертон» — «Манчестер Юнайтед» 0:1
Гол: Шешко 71.

«Эвертон»: Пикфорд, Гарнер, Тарковски, Кин, Брэнтуайт, Гана, Ароэгбунам (Бету, 79), Ндай, Дюзбери-Ҳолл, Армстронг (Жорж, 73), Барри.
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Далот, Магуайр, Йоро, Амад (Шешко, 71), Шоу, Майну, Фернандеш, Каземиро, Куня, Мбеумо (Мазрауи, 78).

Қисқаси, ўйин “чиройли шоу” эмас, “натижа шоу” бўлди. «Юнайтед»га айнан шу керак эди — охирида таблода 0:1 ёниб турса, қолган гаплар кейин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»ни мағлубиятга учратди