date

Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз ёзди

Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз ёзди

Саудия Про-лигасида “Ал-Наср” “Ал-Намджа”ни 5:0 ҳисобида тор-мор этиб, турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. Учрашувдаги илк гол муаллифи Криштиану Роналду бўлди — португалиялик 7-дақиқада пенальтини аниқ ижро этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин якунидан кўп ўтмай 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда суратлар жамланмасини улашиб, қисқа изоҳ қолдирди. Роналду постига “Шундай давом этинг!” деб ёзди.

Шу тариқа, Криштиану Роналдунинг фаолиятидаги жами голлари 965 тага етди. 1000 гол марраси тобора яқинлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Роналду “Ал-Наср” билан шартномасини узайтирганди — келишув 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду 5:0 ғалабадан сўнг икки сўз ёзди