Ўзбекистонлик дзюдочилар Анталияда муваффақиятли иштирок этишди

Туркиянинг Анталё шаҳрида ўтказилаётган "Милленниум Теам Cадет Еуропеан Cуп 2026" халқаро турнири ўзбекистонлик ёш дзюдочилар учун муваффақиятли бошланди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзолари шиддатли баҳсларда муносиб иштирок этиб, умумий ҳисобда 8 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Турнир давомида Ирода Сирожиддинова, Чарос Ҳикматова ҳамда Бобур Юсупов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Уларнинг ғалабаси шарафига Туркия заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Шунингдек, терма жамоамиз ҳисобига 2 та кумуш ва 3 та бронза медали ҳам ёзилди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, кумуш медалларга Шоҳжаҳон Усмонов ва Акромжон Каримов сазовор бўлишди. Бронза медаллари эса Алина Колючева, Маъмуржон Абдуваҳобов ҳамда Давлатбек Аҳроровга насиб этди. Ёш спортчиларимизнинг бу натижаси келгуси халқаро мусобақалар олдидан катта ишонч уйғотмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!