21:32 / 27.04.2017
6 696

«Пахтакор» бош мураббийи алмаштирилди

«Пахтакор» бош мураббийи алмаштирилди
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов «Пахтакор» клубини бошқариши тасдиқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатган.

«Кеча «Пахтакор» футбол клуби янги раҳбарияти футболчилар билан учрашув ўтказди. Раҳбарият аъзолари, мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. «Пахтакор» клуби вице-президенти Бобур Шодиев бошқарган йиғилишда клубнинг ҳозирги аҳволи ва келажакдаги режалар муҳокама қилинди. Клуб бош директори Умид Аҳмаджонов бундан кейин ҳам мураббийлар штаби вакиллари ва футболчилар билан бундай мулоқотлар давом этишини таъкидлаб ўтди. Тадбирда Жасур Абдураимов «Пахтакор» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди», дейилади клуб расмий сайтидаги маълумотда.

Бугундан бошлаб Жасур Абдураимов расмий равишда «Пахтакор» клуби бош мураббийи вазифасини бажаришга киришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» бош мураббийи алмаштирилди