Гарри Кейн ва Бавария ўртасида шартнома борасида келишмовчилик юзага келди

1 дақиқа ўқиш329
Гарри Кейн ва Бавария ўртасида шартнома борасида келишмовчилик юзага келди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Гарри Кейн ва Мюнхеннинг Бавария клуби ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича олиб борилаётган мулоқотлари боши берк кўчага кириб қолди.
  • Kicker нашрининг хабар беришича, томонлар янги битим муддати ҳамда молиявий шартлари юзасидан ҳали бир қарорга келолмаган.
  • Ҳозирги келишув 2027-йилгача амал қилишига қарамай, клуб Жаҳон чемпионатига қадар келишувга эришмаса, ёзги трансфер ойнасида йирик таклифларни кўриб чиқишга мажбур бўлиши мумкин.

Гарри Кейн ва Бавария ўртасидаги музокараларда кутилмаган муаммолар пайдо бўлди. Англия терма жамоаси сардори Мюнхен клубининг асосий ҳужумчиси бўлиб қолаётган бўлса-да, шартномани узайтириш бўйича мулоқотлар боши берк кўчага кириб қолган. Kicker нашрининг хабар беришича, томонлар янги битим муддати ва молиявий шартлари бўйича бир қарорга кела олишмаяпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирги келишув 2027-йилгача амал қилса-да, Европанинг бир қатор бой клублари вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Агар Бавария раҳбарияти Жаҳон чемпионатига қадар Кейн билан келиша олмаса, ёзги трансфер ойнасида йирик таклифларни кўриб чиқишга мажбур бўлиши мумкин. Ҳужумчининг вакилларига аллақачон бир нечта жамоалардан қизиқишлар бўлаётгани айтилмоқда.

Ўтган мавсумда Гарри Кейн Бавария сафида барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. У жамоаси билан Германияда "олтин дубл"га эришди ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борди. Шунингдек, 36 та гол билан Эрлинг Холанд каби рақибларини ортда қолдириб, Европа "Олтин бутса"сини қўлга киритди.

32 ёшли ҳужумчи ўзини "Олтин тўп" соврини учун асосий номзодлардан бири деб ҳисобламоқда. ЛЪЕқуипе нашрига берган интервюсида у: "Бу мавсумда қўлга киритган совринларим ва урган голларимни ҳисобга олсак, мен пойгада борлигим аниқ. Айниқса, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, соврин инглиз футболчисига насиб этишини тасаввур қилиш қийин эмас", — дея таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?