Аббосбек Файзуллаев ЖЧ-2026да ноёб тарихий рекорд ўрнатди

1 дақиқа ўқиш263
Аббосбек Файзуллаев ЖЧ-2026да ноёб тарихий рекорд ўрнатди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг Колумбияга қарши дебют баҳсида ХХИ асрда Мундиалларда бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи сифатида тарихга кирди.
  • Бўйи 167 сантиметрни ташкил этувчи ҳужумкор вакилимиз учрашувда мамлакатимизнинг турнирдаги илк гол муаллифига айланди.
  • Ўзбекистон терма жамоаси мазкур баҳсда Колумбияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг дебют баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, ҳужумкор вакилимиз Аббосбек Файзуллаев ўзининг ноёб ютуғи билан жаҳон футболи солномасига кирди.

Аср рекорди: 167 сантиметрлик гол

«Opta Sports» статистика маркази экспертларининг маълумотига кўра, учрашувда вакилларимизнинг ягона жавоб тўпини киритган Аббосбек Файзуллаев XXI асрда Жаҳон чемпионатларида бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи сифатида тарихга кирди. Иқтидорли футболчининг бўйи бор-йўғи 167 сантиметрни ташкил этади. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Мундиаллардаги илк голи муаллифига айланди.

Қаҳрамонларнинг учрашув ҳақидаги фикрлари

Аббосбек Файзуллаев:

«Натижа биз учун жуда аламли бўлди, ваҳоланки камида бир очко олиш имкониятимиз бор эди. Биринчи бўлимдаги ҳаяжондан сўнг, иккинчи бўлимда анча ишончли ўйнадик, бироқ ўз хатоимиз туфайли ўтказиб юборилган иккинчи гол бизга оғир ботди. Стадионга келган ва экран орқали бизни кузатган барча ишқибозларга миннатдорлик билдираман. Энди бор эътиборимиз қолган икки учрашувга қаратилади».

Дмитрий Ан (футболчининг биринчи мураббийи):

«Аббос ҳақиқий тарих яратди ва юртимиз футболига ўз ҳиссасини қўшди. Унда доим гол сезиш қобилияти кучли бўлган. Болалигидан бўйи унчалик баланд бўлмаса-да, саралаш босқичида ҳам боши билан жуда муҳим голларни урарди. Шогирдимдан фахрланаман», — деди мутахассис Россиянинг «Чемпионат» нашрига берган интервьюсида.

Файзуллаевнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги умумий статистикаси:

  • Майдонга тушган ўйинлари: 33 та

  • Урилган голлар сони: 9 та

  • Голли узатмалари (пас): 2 та

Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳ босқичи доирасида олдинда турган иккита ҳал қилувчи баҳсда вазиятни ўнглаш учун курашни давом эттиришади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?