ЖЧ-2026. Жазоир Иорданияни мағлуб этиб, иродали ғалабага эришди

1 дақиқа ўқиш152
ЖЧ-2026. Жазоир Иорданияни мағлуб этиб, иродали ғалабага эришди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Жазоир терма жамоаси Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
  • Учрашувда дастлаб иорданиялик футболчи Ар Рашдан 36-дақиқада ҳисобни очган эди.
  • Иккинчи бўлимда фаолликни оширган Жазоир сафидан Бенбуали 69-дақиқада мувозанатни тиклади, Гоури эса 82-дақиқада ҳал қилувчи голни уриб, жамоасига иродали ғалабани келтирди.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган Иордания ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги учрашув номинал меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Баҳс Иордания учун муваффақиятли бошланди. Жамоа футболчиси Ал-Раштан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Шундан сўнг иорданияликлар қўлга киритилган устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилди.

Бироқ иккинчи бўлимда Жазоир ўйин суръатини ошириб, рақиб дарвозасига босимни кучайтирди. Африка вакилларининг ҳаракатлари 69-дақиқада ўз самарасини берди. Бенбуали гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг 82-дақиқасида эса Гаури ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Шу тариқа, биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборган Жазоир вазиятни ўз фойдасига буриб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Иордания футболчилари баҳс давомида жиддий қаршилик кўрсатган бўлса-да, сўнгги дақиқаларда натижани ўзгартиришга муваффақ бўла олмади.

ЖЧ-2026. J гуруҳи. 2-тур
23 июн. Санта Клара. «Levi's Stadium»
Иордания — Жазоир 1:2
Голлар: 
Ар Рашдан 36 — Бенбуали 69, Гоури 82.

Иордания — Абу Лайла, Ҳаддод, Нассиб, Алараб, Абудаҳаб, Абу Таҳа, Ар Рашдан, Ар Равабдеҳ, Алмарди, Олван, Ат Тамари.
Жазоир — Зидан, Белгали, Аит-Нури, Бенсебаини, Маҳди, Зиррукий, Будаий, Маза, Маҳрез, Чаиби, Гуири.

Гуруҳ босқичининг учинчи турида Жазоир Австрия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Иордания эса жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларидан бири Аргентинага қарши куч синашади.

Ҳар икки жамоа учун ҳам сўнгги тур баҳслари кейинги босқичга чиқиш имкониятлари нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?