Рустам Ашурматов: Бешта гол ўтказишни ҳазм қилиш қийин

1 дақиқа ўқиш364
Рустам Ашурматов: Бешта гол ўтказишни ҳазм қилиш қийин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
  • Ҳимоячи Рустам Ашурматов кучли рақамли жамоага қарши ўйин катта тажриба берганини, бироқ бешта гол ўтказиб юборишни ҳазм қилиш қийинлигини таъкидлади.
  • Шунингдек, футболчи дастлабки икки баҳсда йўл қўйилган хатолар асосий омил бўлганини тан олиб, бу мағлубиятни тезроқ унутиш зарурлигини айтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалияга қарши ўтказилган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Оқ бўрилар» баҳсда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Ашурматовнинг таъкидлашича, Португалиядек кучли жамоага қарши майдонга тушиш ҳар қандай натижада ҳам катта тажриба беради. Бироқ ҳимоячи учун бешта гол ўтказиб юборишни қабул қилиш осон эмас.

«Ютамизми ёки мағлуб бўламизми, Португалияга қарши ўйин ҳар қандай ҳолатда ҳам катта тажриба. Лекин бешта гол ўтказиб юбориш жуда кўп. Ҳимоячи сифатида буни ҳазм қилиш қийин бўляпти», — деди Ашурматов.

Футболчи жамоа ҳали гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини ўтказмаганини эслатиб, Португалиядан қабул қилинган мағлубиятни тезроқ унутиш ва олдиндаги баҳсга эътибор қаратиш зарурлигини айтди.

«Ҳали учинчи ўйинимиз ҳам бор. Бу мағлубиятни унутишга ҳаракат қилишимиз керак», — дея қўшимча қилди у.

Ашурматов миллий жамоа дастлабки икки турда жуда кўп гол ўтказиб юборганини тан олди. Унинг фикрича, бунда ҳимоя чизиғида йўл қўйилган хатолар асосий омиллардан бири бўлган.

«Дастлабки иккита баҳсда жуда кўп гол ўтказиб юбордик. Бу кўпроқ ҳимоячиларнинг хатоси», — деди футболчи.

Шунга қарамай, ҳимоячи жамоанинг кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолишига ва сўнгги учрашувда ғалаба қозонишига умид билдирди.

«Учинчи учрашувда имконият қолишига ва кейинги ўйинда ғалаба қозонишга умид қиламиз», — дея таъкидлади Ашурматов.

Футболчи Азиз Ғаниевнинг бекор қилинган голи ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, ўша вазиятда қоидабузарлик бор-йўқлиги баҳсли бўлган.

«Ғаниевнинг голида фол 50га 50 эди, деб ўйлайман. Агар ҳакам голни ҳисоблаганида, португалияликлар ҳам кўп эътироз билдирмаган бўларди», — деди у.

Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушади. «Оқ бўрилар» ушбу баҳсда мундиалдаги илк ғалабасини қўлга киритиш учун курашади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?