ЖЧ-2026да ҳал қилувчи учинчи тур баҳслари бошланади

1 дақиқа ўқиш241
ЖЧ-2026да ҳал қилувчи учинчи тур баҳслари бошланади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • ЖЧ-2026 мусобақасида гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашувлари якунига етиб, плей-офф йўлланмалари тақдирини белгилаб берувчи ҳал қилувчи учинчи тур баҳслари бошланмоқда.
  • Бугун, 24 июн куни кечқурун ва 25 июнга ўтар кечаси учта гуруҳда жами олтита ўйин ўтказилиши режалаштирилган.
  • Хусусан, соат 00:00 да «Б» гуруҳининг Канада — Швейсария ҳамда Босния ва Герсеговина — Қатар баҳслари старт олади.

ЖЧ-2026 мусобақасида гуруҳ босқичининг иккинчи тур учрашувлари якунига етди. Энди жамоаларни плей-офф йўлланмалари тақдирини белгилаб бериши мумкин бўлган ҳал қилувчи учинчи тур баҳслари кутмоқда.

Бугун, 24 июнь куни кечқурун ва 25 июнга ўтар кечаси бир вақтнинг ўзида учта гуруҳда жами олтита учрашув ўтказилади.

Дастлаб Тошкент вақти билан соат 00:00 да «B» гуруҳининг сўнгги тур баҳслари бошланади. Канада терма жамоаси Швейцария билан куч синашса, Босния ва Герцеговина Қатарга қарши майдонга тушади.

Ушбу гуруҳдаги ҳар икки учрашув бир вақтда ўтказилади. Жамоалар плей-офф босқичига чиқиш ва гуруҳда юқори ўринни эгаллаш учун муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Соат 03:00 да «C» гуруҳидаги ҳал қилувчи баҳслар старт олади. Марокаш Ҳаитига қарши ўйнаса, Шотландия турнир фаворитларидан бири Бразилия билан тўқнаш келади.

Айниқса, Шотландия ва Бразилия ўртасидаги учрашув футбол мухлисларида катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда. Бразилия гуруҳдаги мавқеини мустаҳкамлашни истаса, шотландияликлар кучли рақибга қарши сенсация қайд этишга уринади.

Тунги дастур соат 06:00 да «A» гуруҳи учрашувлари билан якунланади. Чехия Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушади. Жанубий Африка Республикаси эса Жанубий Корея билан беллашади.

Учинчи тур учрашувлари:

00:00 — «B» гуруҳи: Канада — Швейцария

00:00 — «B» гуруҳи: Босния ва Герцеговина — Қатар

03:00 — «C» гуруҳи: Марокаш — Ҳаити

03:00 — «C» гуруҳи: Шотландия — Бразилия

06:00 — «A» гуруҳи: Чехия — Мексика

06:00 — «A» гуруҳи: ЖАР — Жанубий Корея

Сўнгги турда дуранг ёки битта гол ҳам гуруҳдаги вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Шу боис футбол мухлисларини кескин кураш, юқори босим ва сўнгги дақиқаларгача давом этадиган қизиқарли баҳслар кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?