Арда Гулер: «Жуда ёмон ўйнадим, танқидлар адолатли»

1 дақиқа ўқиш179
Арда Гулер: «Жуда ёмон ўйнадим, танқидлар адолатли»

Туркия миллий жамоаси яримҳимоячиси Арда Гулер жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида АҚШ устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз ўйини ва жамоанинг турнирдаги иштироки ҳақида кескин фикр билдирди.

21 ёшли футболчи АҚШга қарши баҳсда гол урган ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганига қарамай, ўз ҳаракатларидан қониқмаганини тан олди.

«Жуда ёмон ўйнадим. Танқидчилар нима деса ҳам, барчаси ҳақ. Умуман олганда, Туркия турнирни жуда ёмон ўтказди. Натижада мусобақадаги иштирокимизни эрта якунлашимизга тўғри келди», — деди Гулер.

«Реал» яримҳимоячиси турнир давомида йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариш ва келгусида вазиятни ўзгартиришга умид қилаётганини таъкидлади.

«Умид қиламанки, бундан кейин барчасини тўғрилай оламиз. АҚШга қарши ўйин олдидан менинг руҳий ҳолатим яхши эмаслиги айтилди. Ҳар қандай танқидга тайёрман. Уларнинг барчаси адолатли», — дея Гулернинг сўзларини келтирди The Touchline нашри.

Эслатиб ўтамиз, Винченцо Монтелла бошчилигидаги Туркия миллий жамоаси «D» гуруҳида 3 очко тўплаб, тўртинчи ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичида якунлади.

АҚШга қарши ғалаба туркияликлар учун турнирдаги ягона муваффақият бўлди. Бироқ бу натижа жамоанинг плей-офф босқичига чиқиши учун етарли бўлмади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?