Ўзбекистоннинг U23 боксчи қизлари Осиё чемпионатида порлади

Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон U23 аёллар терма жамоасининг 6 нафар вакили рингга кўтарилди.
Кун якунларига кўра, вакиларимиз 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди. Айниқса, икки боксчимиз рақибларини техник нокаут билан мағлуб этгани эътиборга сазовор бўлди.
Бахтиёрова мезбон вакиласига имкониятни бой берди
Куннинг дастлабки баҳсида -48 кг вазн тоифасида Робияхон Бахтиёрова рингга чиқди.
У мезбон Индонезия вакиласи Линда Сарига қарши муросасиз жанг ўтказди, аммо якунда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ғаниева ишончли ғалаба қозонди
-51 кг вазн тоифасида Гулсевар Ғаниева филиппинлик Хиан Багуинга қарши жанг қилди.
Вакиламиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Юнусова ва Иброҳимжонова техник нокаут билан ютишди
-54 кг вазнда Узукжамол Юнусова қирғизистонлик Милана Шихшабековага қарши рингга кўтарилди.
Юнусова баҳсни иккинчи раундда техник нокаут билан якунлаб, кучли тайёргарлигини намойиш этди.
-60 кг вазнда Муштарийбону Иброҳимжонова ҳам худди шундай натижа қайд этди. У Вьетнам вакиласи Ти Нхунг Қуангни иккинчи раундда техник нокаутга учратди.
Мамажонова ва Хуррамова ҳам кейинги босқичда
-57 кг вазнда Хуморабону Мамажонова мезбон Нурул Иззага қарши жанг қилди.
Ўзбекистонлик боксчи рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Куннинг яна бир муваффақиятли жангини -65 кг вазнда Севинч Хуррамова ўтказди. У қозоғистонлик Аружан Жангабаевани 4:0 ҳисобида енгди.
Кун натижаси: 5 ғалаба, 1 мағлубият
Ўзбекистон U23 боксчи қизларининг бугунги натижалари:
Робияхон Бахтиёрова — Линда Сари 2:3;
Гулсевар Ғаниева — Хиан Багуин 5:0;
Узукжамол Юнусова — Милана Шихшабекова, техник нокаут;
Хуморабону Мамажонова — Нурул Изза 5:0;
Муштарийбону Иброҳимжонова — Ти Нхунг Қуанг, техник нокаут;
Севинч Хуррамова — Аружан Жангабаева 4:0.
Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар берди. Терма жамоамиз қизлари Осиё рингида навбатдаги муҳим ғалабалар сари ишончли қадам ташлади.































Изоҳлар 0
…